Бош саҳифа
savollar.muslimaat.uz
Турли саволлар
Шер
Шер
Ассалому алайкум! Устоз толмай бизларга илм улашиб бизни бахтиёр этмоқдасизлар. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин. Сизни Бинту Содиқ ижтимоий гуруҳингизни оилавий кузатиб борамиз. Ва, Сизларга жуда хавасим келади. Илоҳим ахли аёлим ҳам сизлардақа илимли бўлсин Ин ша Аллоҳ.
Бу кузатиш орқали илхомим ҳам келиб туради. Ўтган сафарги юборган шеримга жавоб берганиз учун раҳмат.
Устоз суюклигимиз Пайғамбаримиз Мухаммад Соллоллоҳу Алайҳи Вассалам ҳақида ички туғёнларим хақида шер ёзган эдим. Буни тўплаб борябман. Лекин хали устоз топмадим, топарман Ин ша Аллоҳ.
шу сабабли Сизга юбормоқдаман.
Аллоҳ барчангизни панохида сақласин.
Суннатга мувофиқ
Майли отсин тухмат тошларин
Мағрур тутсин майли бошларин
Қулоқ солмай Шайтонга жим
Суннатга мувофиқ бир кулиб қўйин
Ғазб ханжарин қинига солинг
Истиғфорни дилингиз тугугинг
Барчасини махшарга қўйинг
Суннатга мувофиқ бир кулиб қўйин
Чекинмангиз сабр конидан
Узилмангиз умит боғидан
Расулуллоҳ шафоатидан
Суннатга мувофиқ бир кулиб қўйин
Яшанг бу хаётда суннатга хос
Ўрнак бўлинг чин мўминга мос
Бу йўлда чекинманг, қилинг ихлос
Суннатга мувофиқ бир кулиб қўйин
Майли сиз йомону улар яхши
Қалби қораларга тенг келманг қарши
Хисоб китоб куни бор кутар арши
Суннатга мувофиқ бир кулиб қўйин
Сизни кўриб қилсин хаваслар
Имонга бой, девона десинлар
Сиздан ибрат, илм олсинлар
Суннатга мувофиқ ўрнак бўлиб қўйин
Суннатлар унитилётган бу замонда
Гуноҳлар тошади ҳарбир маконда
Тирилтирмоқ бурчдур, ҳар бир Инсонга
Суннатга мувофиқ Сиз яшаб қўйин
Бугунгача ислом дея берилди жонлар
Тортишар хали ҳам хазрати инсонлар
Қалбимиздан қувилсин ланати шайтонлар
Рассуллоҳ умматига хос яшаб қўйинг
Алам бўлса бўлсин бу дунёда
Диллар ёнаса куйсин бу дунёда
Умматим дая суйсин У дунёда
Рассуллоҳ умматига хос, кечиримлик бўлинг.
Бу шерни ёзишимга, ёнимда бирга ишледигон акамиз икки маротаба тушида Пайғабаримизни кўрганлиги сабабли рашқим келиб мен ҳам ҳавас қилиб ёздим.
Кўрсам қанийди
Васлингизга дунёда тўйсам қанийди,
Бир-бора оёғингизга бош урсам қанийди,
Турмас эдим ўрнимдан, бошимни эгиб,
Расуллуллоҳ Сизни, кўрсам қанийди.
Кутарман тушимда, кирсез қанийди,
Умматим дея бағризга боссез қанийди,
Чиқмас эдим хечсира, ифоризга тўйиб,
Расулуллоҳ Сизни тушимда кўрсам қанийди.
Билмадим гуноҳларим тўсарми дейман,
Умматга хос лойиқ, хали бўлмадимми дейман,
Ин ша Аллоҳ умидим хеч ҳам узмайман,
Расулуллоҳ Сизни кўрсам қанийди.
Қолмасди дунёда Сира армоним,
Кечиринг умматни, кечиринг гуноҳим,
Махшаргоҳга қолмасин, бу ўтинч охим,
Расулуллоҳ Сизни тушимда кўрсам қанийди.
Хавасим келади, гоҳи рашқим ҳам,
Сизни тушумда десалар кўрдим.
Аллоҳим чиндан, хохлайман мен ҳам,
Расулуллоҳ Сизни тушимда, кўрсам қанийди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! офарин!