Фарзанд нега ўғри бўлади?

02:42 / 06.01.2021 | Насиба | 660
Ассалому алайкум! Мени бир нарса ўйлантиради, таниш инсонни биламан. Ўзи қори, қиз, ўғиллари бор. Қуръон ўқишади оилавий. Лекин уйларига бориб турган вақтимда 14 ёшлик қизи сумкамдан пул ўғрилаганини билиб қолдим. Қиз сумкамдан пул ўғрилаганда онаси ушлаб олди. Саволим шуки, нима учун ибодатли одамларнинг фарзанди ўғри ёки бузуқ бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ибодатли инсонлар ҳам банда, одам боласининг ҳаммаси хатокор бўлади. Ибодатли инсонларни фарзандларидан гуноҳ содир бўлмайди, деган гап йўқ. Шунингдек ҳамма ибодатли кишиларни фарзанди ундай эмас. Аллоҳ ҳолларимизни ислоҳ қилсин! Валлоҳу аълам!