Маслаҳат сўраш

11:30 / 20.04.2017 | Савол | 1518
Ассалому алайкум! Юзим қуруқ ҳам, ёғли ҳам эмас, ўртача. Юзимга тeз-тeз ҳуснбузарлар тошади. Совун ҳам, упа ҳам ёқмайди. Қандай маслаҳат бeрасиз? Нима қилсам ҳуснбузарлар ёқолади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу масалада Дерматология ИТИ да юз териси юзасидан суртма топшириш лозим. Кўп ҳолатларда Демодекс каначалари тери остида яшаб, стрептококклар билан биргаликда доимий ҳуснбузарлар тошишига сабаб бўлиши мумкин.Оддий косметолог (декоратив косметика) сабабни бартараф қилолмаслиги сизни тушкунликка туширмасин. Ин шаа Аллоҳ, тўғри даволаш сизни бу ҳолатдан тўлиқ фориғ этади. Валлоҳу аълам!.