Маслаҳатингиз зарур

11:34 / 20.04.2017 | Савол | 1660
Ассалому алайкум! Илмингиз янада зиёда бўлишини тилаб, сиздан бир ҳижолатли масала бўйича маслаҳат сўрамоқчи эдим. Ёшим 29 да, 4 кундан бери менда оч жиггаранг тусдаги ажралма (выделения) келяпти. Ҳиди ўткирроқ нордон. Бу шамоллашми? Унга қандай чора кўрса бўлади? Аввалдан жавобингиз учун катта рахмат! Аллох рози бўлсин сиздан!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Беҳад ташаккур. Савол тўлиқ эмас. Жинси кўрсатилмагани боис аёл киши дея таҳмин қилдим. Турмуш қурганлик, ҳайз цикли ноаниқ. Илтимос, саволни ойдинлаштирсангиз. Ёки гинеколог ёки урологга мурожаат этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.