Нафақа

22:42 / 07.01.2021 | M | 534
Ассалому алайкум! Одинахон опа, эрим 1500000 ойликга ишлайди. Орада деҳқончилик қиламиз.Оиламиздан меҳнатимни аямайман. Мени ҳам уяладиган эҳтиёжларим бўлади. Эримдан сўрасам ана бераман, мана бераман деб беъэтибор қолдираверади.Базида олгунимча ойлар ўтиб кетади. Ота-онасидан сўрасам, миннат қилади ёки камбағалнинг қизи бўлиб пул сўраш ярашмайди, деганга ўхшаш гапларни айтишаётганда эшитиб қоламан баъзан. Алҳамдулиллаҳ сатрдаман, нимайики қилсам ва кийсам эримга чиройли ва яхши кўриниш учун қиламан. Мен эримга ойлигингиз чиққанида менга ҳам 50000 ажратиб туринг дейман эрим беради-ю, норози бўлаётгандек сезаман, аммо сўрамасам ҳам бўлмайди, мени ҳан эҳтиёжларим бор. Саволим шуки бу ҳам аёлига нафақа беришга кирадими? Ёки мен эримга ортиқча юк қўяётган бўламанми? Аллоҳ сизни бахтимизга омон қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжларингизга етадиган даражада бериши керак ва бу нафақага киради, эҳтиёжларга эса, ейиш, ичиш, маскан, либос ва дори дармонлар киради. Валлоҳу аълам!