Ассалому алайкум! Мeн 2 йил олдин ўнг қулоғимда қаттиқ шовқин (қулоқ оғригандeк шовқин) сездим. Бироз бошим ҳам айланиб юрдим. Невропатолог шифокорга кўринган эдим, дори ёзиб берди. Дориларни қабул қилганимдан сўнг оғриқ ва бош айланиши йўқолди, аммо шовқин кетмади. Сўнг бошимни аппаратда текширдик, томир сиқилиши бор экан. Яна даволандим, шовқин камайди, аммо бутунлай йўқолмади. Кейин лор шифокорга учрадим, улар невропатологга кўринишни тавсия қилишти. Ёшм 24 да, ҳалиям қулоғимда шовқин бор. Илтимос, маслаҳат беринг, эҳтимол укол олишим керакдир, уни зарари йўқми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ангиохирург шифокорга учрашинг. Зарурати бўлса бош мич ички томирлари (Велизий ҳалқаси) ва экстракраниал артериялар контраст МСКТ текшируви ўтказасиз. Шундагина радикал (тугал) даво усули ҳақда гап бўлиши мумкин. Унга қадар симптоматик (безовта қилган белгиларга қарши) даво олган ҳисобланасиз. Аллоҳ комил шифо ато этсин. Валлоҳу аълам!.