Ассалому алайкум! Ёшим 18 да. Турмушга чиққанман. Айни пайтда, алҳамдулиллаҳ, ҳомиладорман 7 ҳафталик. Жудаям ғафлатдаман. Аввалги ҳолатимдан асар ҳам қолмаган. Илгари амаллар қилардим, Қуръон ва Шайхимизнинг китобларини севиб ўқирдим. Ҳозир эса тамоман бошқа одамман. Ҳомиладорликда хатмларни кўпайтириб, амалларни кўпайтиришни ният қилдим. Аммо мутлақо тескариси бўлди. Чилламда ҳомиладор бўлдим, таксикоз жуда оғир бўлди. Шу сабаб хатмни ҳам кўнгилдагидек қилмаяпман. Энг ачинарлиси, намозларимни аввал сўнгги вақтига қолдириб ўқиган бўлсам, энди 2 кундан буён чала ўқияпман. Хўжайним ҳам мандан норози бўляптилар. Ман сани манга солиҳа жуфт бўлади деб яхши кўргандим, дегандай гап қиляптилар. Нима қилишни билмаяпман. Аввал бенамоз ёки намозига бееътибор бўлганларга айтган гапларим ҳозир таъсир қилмаяпти. Тўғриси, тўйдан олдин намозхонга тегаман, тўйим суннатдагидай бўлади деб секин тушунтирмай кўп ранжитгандим, рози қилолмаганман уларни. Балки, шунгадир. Илтимос, маслаҳат беринг. Яна аввалгидай бўлгим келяпти. Фарзандим тарбияси учун ҳомиладорлигимданоқ унга Қуръонни эшиттиргим келяпти. Аммо нафсим ҳалал беряпти. Бу ҳолатдан қандай чиқсам бўлади? Яна шу ҳолга тушиб қолмаслик учун-чи?
– Ва алайкум ассалом! Сизда ҳозирги ҳолатингизда бундай бўлиш табиий, чунки бошқоронғусиз. Бу нарса ўтиб кетади, иншааллоҳ. Аммо фарз амалларига, хусусан намозларга бепарво бўлманг. Бошқоронғулик масаласида шифокоримизнинг тавсияларини олинг. Валлоҳу аълам!