Гепатит С

11:50 / 20.04.2017 | Савол | 1490
Ассалому алайкум! Гепатит С ни қандай даволаса бўлади? Қанча вақт ичида? Илтимос, батафсил маълумот беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг охирги маълумотларга кўра даво самараси вирусли гепатит «С»нинг қай тури аниқланганлигига боғлиқ. 1а,1b турларига тўлиқ даво кафолати жуда паст. Аммо 2, 3а,b серотиплари даво самараси 95%ни ташкил этган. Германия етакчи клиникаларида ўтказилган даво курси 24-72соатни ташкил этиб, дастлабки реакцияга кўра давомийлик тайинланган эди. Бунда SOVALDI (Софосбувир), HARVONI,VICTRELIS, INCIVES препаратлари қўлланилган.
Бу вирусга қарши комбинацияли даво усули минглаб беморларимизга тўлиқ даволаниш имконини бермоқда. Валлоҳу аълам!.