Ассалому алайкум! Мен ажрашганман. Ҳозир Дубайга 5 кунлик сафарга дугонам бн кетмоқчи эдим, аммо динимизда аёл киши махрамсиз сафарга бориши жоиз эмаслиги ҳақида эшитиб қолдим. Амаки тоғаларим бошқа мамлакатда яшашади, отам ишдан 1 кун ҳам ортолмайдилар, ака укам йўқ, дугонамни вояга етган ўғлини ўзимиз билан оборсак, у менга ҳам маҳрам ўринда ўтадими? Мен қандай қилиб бориб келишим мумкин?
Билишимча ваъда бериб уни бажармаса 3 кун рўза туриб бериш керак экан, балки менинг ҳолатимда ҳам шунга ўхшаш бир чора борми?
– Ва алайкум ассалом! У бола сизга маҳрам бўла олмайди. Сафар учун маҳрам шарт. Ваъда ва рўза ҳақидаги гапга тушунмадим. Валлоҳу аълам!