1.Тиш оғриғи ва шу каби тиш касалликларини олдини олиш учун нималарга кўпроқ эътибор қаратиш кeрак?
2. Айтишларича бодом пўчоғини қайнатиб ичилса юзни силлиқ қилиб, юздаги доғларни кeткизар экан, шу тўғрими?
3. Соч оқариши ва тўкилмаслигини олдини олиш учун нима қилиш кeрак?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ.
Сурункали тонзиллити мавжуд бемор дастлаб бурун ва томокдан бактериологик экма учун суртма топширади. Аниқланган қўзғатувчи турига кўра даво режаси белгиланади. Бунда узоқ вақт, 6 ой-1йилгача диспансер назоратида туриб, тўлиқ даво курси ўтилади. Зарур булса СИНУРОЛ, ДЕПОЦИЛЛИН, ЭКСТЕНСИЛЛИН каби препаратлардан бири танлаб олиниб, хар 20кунда мушак орасига юборилади. Физиотерапия муолажалари қўшилади. Фақатгина спиртга томоқ чайқаш билан иш битмайди. Агар комплекс даво ичида шу ҳам тавсия этилган бўлса, чайишингиз мумкин