Ассалому алайкум! Уйланганимга 2 йилдан ўтиб қолди. Оилада катта ўғилман. 2 укам бор. Онам яхши аёллар, 5 маҳал намоз ўқийдилар, лекин фолчи фалончига хам бориб юрадилар. Мени аёлимни индамайди, мулойим деб оғизларига келганини гапиряптилар. Тирноқдан кир қидирадилар. Мен сабр кил, деб юпатиб юрибман. Хуллас онамдан хотинимга зулм бўляпти, очикчасига. Мен хеч нарса қилолмаяпман. Онамни хафа қилиб қўяман, деб қўрқаман. Кўчай десам укаларинг кўчади, сен қоласан, дедилар. Мен нима қилай? Мен кўчайми? Қолайми?
– Ва алайкум ассалом! Фолчига боришнинг гуноҳи жуда катта, инсон фолбинга борса иймонидан айрилади. Укангиз уйланган бўлса, айри чиқишингиз мумкин. Уйланмаган бўлса, уйлангунга қадар сабр қилиб турасиз. Аёлингизни кўнглига қараб ҳимоя қилиб туринг. Валлоҳу аълам!