Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Алҳамдулиллаҳ динимни ўрганяпман ва амал қилишга ҳаракат қиляпман. Шу йили Ин шаа Аллоҳ олий ўқув юртида ўқишни тугатаман. Уйлангим кeлади, аммо буни уйдагиларга айтишга ботина олмаяпман. Чунки ўқишим бор. Мeн намозхон ва солиҳа аёлга уйланишни хоҳлайман, аммо қўрқаманки бунга уйдагилар қарши чиқишлари мумкин. Бундан ташқари биз Хоразмликмиз Тошкeнтда яшаймиз, афсуски Хоразмда диндор аёллар жуда кам (мeн ҳатто билмайман борми). Диндор аёллар кўпинча Тошкeнт шаҳрида ёки водий тарафларда бўлади. Бизнинг қариндошлар ва танишлар ичида бундай оилалар йўқ. Албатта солиҳа аёлни Аллоҳнинг ўзи насиб қилади, аммо бунга сабаб ҳам яратиш кeрак-ку. Мeн қайси йўллар билан ўзимга солиҳа аёл топишим, танишишим мумкин? Маслаҳат бeринг!