Менда бир вазият юзасидан саволим бор эди. Агар бир йигит учрашувга чиқишни сўраётган бўлса, совчи юбормаса ҳам шариат доирасида кўришса бўладими? Уйидагилари мени уйимдагилар билан телефон орқали гаплашиб, масофа узоқ бўлгани учун келиша олмаётганини, агар ёшлар бир-бирига маъқул бўлса кейин келишишини айтишяпти.Уйимдагилар учрашувга чиқ дейишяпти. Мен совчи келмаса кўришолмайман деяпман. Шу ишим тўғрими ёки кўшишишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ишингиз тўғри. Валлоҳу аълам!