Талоқ тушадими?

16:06 / 10.01.2021 | Rayhon | 530
Ассалому алайкум! Оиламизда исломий тушунчалар сал саёзроқ яъниким унча бунча нарсага аҳамият берилмайди. Яқин кунлардан бери алҳамдулиллаҳ Аллоҳ дилимизга солиб исломий китоблар ўқиб маърузалар эшитиб билимиз янада ошмоқда. Саволим шу эдики, яқинда бир танишим бир суҳбатда агар эр аёлига бирон бир ишни рўкач қилиб, агарда шу ишни қилмасанг ҳайдавораман деса, ва агар аёл шу ишни қилмаса талоқ тушармиш. Бизни оилада бундай вазиятлар кўп бўлади. Турмуш ўртоғим ҳар гапида палон ишни қилмасанг, айтганимни қилмасанг ҳайдавораман, деб кўп айтадилар. Мен унча бу гапларга аҳамият бермаганим учун баъзида қиламан баъзида эсмдан чиқиб қолиши мумкин. Бундай вазиятда талоқ тушиши ростми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни ният қилмаган бўлса тушмайди. Валлоҳу аълам!