Ассалому алайкум! Қуръон ёдлашни бошладим. Негадир шу пайтда Аллоҳнинг ғазабини кeлтирадиган ёмон фикрлар кeлади. Ўзим қўрқиб кeтаман ва жуда қийналиб кeтаман ва ёдлашим қийинлашади. Нима қилсам қутуламан шу фикрлардан? Фақат фикримни, қалбимни бутунлай Аллоҳга қаратишни, қалбимда заррача Аллоҳга осий бўладиган нарсалардан йироқ бўлишни хоҳлайман. Шу хаёллар учун ҳам гуноҳкор эмасманми?
Ва алайкум ассалом!
Бу ҳолат синовдир. Бунда ҳам яхшилик бор, ин шаа Аллоҳ. Иймонингиз мустаҳкамлашиши аломатидир. Аввало Аллоҳ таолодан паноҳ сўранг, дуо қилиб Ўзига илтижо қилинг. Майда гуноҳлардан сақланинг, тақво қилинг. Фикрингизни хаёлдан сақлаб, илмга юзлантиринг. Ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг. Истиғфор ва тавбани кўпайтиринг. Қуйидаги тавсиялардан фойдаланинг. Шулар билан ўзингизни машғул қилинг. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25872.0.