Ассалому алайкум! Ёшлигимдан бери турли хил туҳматларга учрайман. Баъзан ўзимни оқлаш учун исботим бўлади, баъзида эса ўзимни ҳеч бир нарса билан оқлай олмайман. Бу энди оиламга ҳам таъсир кўрсатяпти. Балки онг остимда хато фикр борми, шунинг учун ҳам шундай бўлаверадими деб ўйлаб қолдим. Нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол онг остида инсонларга нисбатан ишончингиз йўқ, улардан фақат ёмонликни кутиш ҳолати бордир? Буни психолог билан суҳбатлашганингизда билиб олишингиз мумкин. Одамлардан яхшилик кутиб, яхшилик гумонини қилиш керак. Инсон кўп вазиятларни ўзи чақириб олади. Ёмонликни ўйласа ёмонлик келади, яхшиликни ўйласа яхшилик келади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг "яхшилик гумонида бўлинглар", деган ҳадисларига мувофиқ яшашга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!