Фарзанд тарбияси

08:07 / 21.04.2017 | Савол | 1182
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз. Ҳозирги вақтда фарзанд тарбияси жуда қийин. Фарзандларим 3та. Ҳеч бир-бири билан ака-сингил чиқишолмайди (10 ёши ва 8 ёши). Ёки ҳозирги болалар асабийми билмадим. Ҳатто ота-онасиникини ҳам кўтаролмайди. Гап қайтариб ўзиникини маъқуллайди. Ўзим ҳадислардан кўп ўқиб, сўзлаб бераман. Шунда ҳам фойда бўлмаяпти. Фарзандларимга қайси китобни тавсия қиласиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳали бир тайинли китобни билмайман. Аммо муслимаат.уз сайтимизда фарзанд бўлими бор. Шу билан бирга мураббия хизмати ҳам мавжуд. Яна, форумимизда фарзанд тарбиясига оид маълумотлар бор. Валлоҳу аълам!.