Ассаламу алайкум! Савол бериш қоидасига кўра, ўзим бермоқчи бўлган саволга ўхшаш саволлар аввал берилганми йўқми излаб кўриб, кейин савол берябман. Маълумки, ҳайзнинг сифатлари ва белгиланган кунлари мавжуд. Ҳайз кунларини ҳисоблаб мобил календарга белгилаб бораман. Манда ҳайз даври билан муаммойим бор. Муаммо шундаки, ҳайзим бошланиш арафасида угрилар чиқади, қовуғимда ноқулайликлар сезаман яъни ҳайз даврим яқинлашгани ҳақида белгилар бўлади. Бошланди деган биринчи кунимдан қўйиб олган таглигимда қорамтир қизғиш виделения доғлари бўлади. Ва ҳар ҳожатга чиқиб қоғоз ишлатганимда қон аралаш суюқлик қоғозга артилади. Яъни бу қон аралаш суюқлик фақат ҳожатга чиққандан кейин жуда кам миқдорда тушади. Шу ҳолат бир неча кун давом этади. 7-8 кунлардан эса кўпайиб ҳақиқий ҳайз қони келишни бошлайди ва бу яна 4-5 кун баъзан 6-7 кунга чўзилади. Баъзан эса, ҳайз даврим шу фақатгина ҳожатга чиққанимда кам камдан қон келиб қорамтир виделения билан ҳам ўтиб кетади. Табиийки ҳайз даври 10 кундан ортиб кетади. Энди саволим: шариатга кўра, ҳайзнинг ози 3 кун кўпи 10 кун десак, ман шу биринчи юқорида келтирган ҳолатдаги кунларимдан бошлаб ҳайз деб ва 10 кундан ортганини (келаётган қон, томирлардан оқадиган қондек қизил эмас, балки, ҳайз белгиларидек қорамтир қуюқ ва бадбўй бўлса ҳам) истеҳозага ҳукм қилиб ғусл қилиб намоз бошлайвераманми? ёкида, бошланғич жуда оз миқдордаги қон/виделения аралаш кунларни 10 кунни ичига қошиб ҳайз деб ҳисобламасдан, ундан кейинги кўп қон келадиган кунлардан бошлаб ҳайз кунлари деб ҳисоблайманми?
Мандеги дарднинг шифоси учун қандай ҳаракат қилишим лозимлиги ҳақида шифокор маслаҳати сўрагандек савол бермаябман. Бу борада кўп шифокорга ҳам кўринганман (шифокорлар мандеги ҳолатни бошиниям оҳириниям "менструал давр" дейди). Сабабини қилаябман, шифо Аллоҳдан иншааъАллоҳ. Ман намозни қачон тўхтатиб қачон бошлашликда иккиланишдаман ва ҳозирги ҳолатимга шариатан қандай ҳукм қилинишини билмоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Тўғриси, бу борада жавоб бераверишдан чарчадик. Ахир ўзбек тилида қайта қайта жавоб беряпмиз, наҳот тушуниб олиш шунчалик қийин бўлса?! Излаш хизматидан ўқиб, наҳотки ҳеч нарса тушунмаган бўлсангиз? Фаржингиздан ташқарига чиққан оқиш рангдан бошқа ҳаммаси ҳайз ҳисобланади, қорамтирми, жигаррангми. Бир томчи ташқарига чиқиши билан ҳайз ҳукмида бўласиз, то 10 кунгача, ундан ортгани истиҳоза, гарчи қип қизил қон бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!