Ассалому алайкум! Онамиз вафот этганлар, уларга хатм Қуръон қилиб юбормоқчи бўлгандик, 4 та опа-сингил бўлишиб олдик. Келишувимиз бўйича ким тугатолмаса айтиб қўйиш эди, бир кунни белгилаб олдик ва ўқишни бошладик. Охирги 1 бет қолганда фарзандларим бирданига оғриб шифохонама-шифохона юриб қолдик. Шу куни кечқурун бағишланиш керак эди. Ҳамма опа-сингил ҳар хил шаҳарда бўлганимиз учун тугатолмадим деб айтиб қўёлмадим. Бағишлаб қўйишибти, энди нима бўлади онамизга хатмимиз тўлиқ бормайдими? Лекин эртасига тугатиб қўйдим.
– Ва алайкум ассалом! Тугатгандан кейин яна бир бағишлаб қўйилсин. Валлоҳу аълам!