Аёл ҳаққи

10:10 / 21.04.2017 | Савол | 1455
Ассалому алайкум! Эр аёлини ётоғига чорласа ва аёл унамаса, эр ундан норози ҳолида ухласа тонггача аёлни фаришталар лаънатлаб чиқади деган ҳадисни ўқидим. Бу ҳолат эркакларга нисбатан ҳам бўладими? Яъни аёл хоҳласа?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳурматли фойдаланувчи! Кейинги сафар савол беришда йўриқномадаги қоидага риоя қилинг, яъни катта ҳарфлар билан ёзманг.
Ҳадисда эр аёлни чақирса, дейилган. Аёл эрни чақирса, деган гап келмаган. Шунга кўра эр кўнмаганда лаънатга дучор бўлади, дея олмаймиз. Лекин аёлнинг жинсий эҳтиёжларини қондириш эрнинг бурчидир. Бесабаб бу ишни адо этмаса, зулм қилган бўлади ва гуноҳга қолади. Маълумки эркак ва аёлнинг орасида фарқ бўлганидек, уларнинг жинсий эҳтиёжи орасида ҳам фарқ бор. Эркаклар жинсий алоқани истаганида, дарров эҳтиёжини қондириш керак. Акс ҳолда уларнинг соғлиги, кайфияти ва хулқига салбий таъсир бўлади. Аммо аёл кишида бундай ҳолат бўлмайди. Уларда жинсий алоқани тез истаб қолиш ҳолати бўлмайди одатда. Аммо узун муддат бу ишсиз аёлларни ташлаб қўйиб бўлмайди. Мана шу сабаб шариатимизда юқоридаги гаплар айтилган. Бу фарқни яхшилаб тушуниб олинг. Валлоҳу аълам!.