Эснаш

21:36 / 13.01.2021 | Charos | 521
Ассалому алайкум! Эснаш динимизда гуноҳми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозда эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснаса, иложи борича қайтарсин», деди-лар».
Термизий ва Бухорий ривоят қилганлар.
Бухорий «Яратишнинг ибтидоси» бобида келтирган. Унинг лафзида:
«Эснаш шайтондандир. Бас, бирортангиз эснаса, иложи борича қайтарсин. Чунки агар у «ҳоҳ», деса, шайтон ундан кулади».
Шарҳ: Эснашни ҳамма халқлар ҳам яхши нарса деб билмайдилар. Эснаш энг камида дангасаликнинг аломатидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уни шайтондандир, демоқдалар. Шунинг учун эсноқни доимо, айниқса намозда қайтаришимиз керак. Бўлар-бўлмасга эснайвериб, шайтоннинг кулгисига қолмаслигимиз лозим. Валлоҳу аълам!