Намоздаги ҳолат

23:05 / 14.01.2021 | ZILOLA SHOMURODOVA | 473
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 34 да. Иккита ўғлим, қизим ва мен бирга намоз ўқиймиз. Ўғилларим олдинда биз қизим билан орқада туриб ўқиймиз. Ўзим намоз китобидан ўрганиб болаларимга ҳам китобдан ёдлаттирганман. Саволим шуки, мен 13 ёшли ўғлимга эргашиб ўқишим тўғри бўладими ёки ўзим ҳам ичимда алоҳида ўқишим керакми? Кейинги саволим намоздан кейин тасбеҳ айтиб ўғлим Қуръон тиловат қилганида оятал курсийни ҳаммамиз ичимизда тиловат қилсак бўладими ёки бир одамнинг ўқигани кифоя қиладими? Жавобларингиз учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган боланинг имомати жоиз бўлмайди. Намоздан кейин бир киши тиловат қилса, бошқалар унга сомеъ бўладилар. Валлоҳу аълам!