Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ичиб келганларида айтган ишларини қилгим келмайди. Жуда ёмон кўриб кетаман. Ўзим Қурьон ўқийман. Намозларни ўз вақтида ўқийман. Фарзандларимга ҳам Қурьон ва намозларни ўргатаман, лекин хўжайнимни ичишдан қайтара олмаябман. Қишлоқда яшаймиз. Ҳозир ҳаммамиз битта хонада яшаймиз, қиш бўлгани учун. Намоз ва Қуръонни ҳам шу хонада ўқиймиз. Ичган одам бор жойда Қуръон китоб турса ёки ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!