Ассалому алайкум! Исмим Зилола, эрим билан келишолмай қолдик, менга жавоб бердилар, ҳозир иддадаман, 3 ой-у 10 куни ичида ўзимиз ярашиб кетсак бўларкан, бўлмаса 3 ойдан кейин никоҳ ўқитиларкан келишсак. 3 та қизим бор, уйни эрим олганла, мени саволим шуки, 3 ойу 10 кундан кейин никоҳ ўқитмасак бу уйдан чиқиб кетишим керакми? Бошқа уйим йўқ, мени чиқариб юборишга ҳаққилари борми? 20 йил яшадим, бошқа турмуш қурмоқчи эмасман.
– Ва алайкум ассалом! Талоқ иддаси 3 ою 10 кун эмас, уч ҳайз кўриш, учинчи ҳайз кўрганда идда муддати тугайди. Бир ва икки талоқдан кейин идда ичи ярашиш мумкин, агар талоқ ражъий бўлса. Ярашмайлиган бўлинса, собиқ эр сизни маскан билан таъминлашга мажбур эмас. Валлоҳу аълам!