Идда

12:51 / 14.01.2021 | Нигора | 434
Ассалому алайкум! Ёшим 36 да, яқинда фарзандларимнинг адажониси вайот этдилар. 4 та фарзандим бор, кичкинам 1 ёшда. Идда ўтиришим кераклигини этишди, мен риоя қилиб ўтиргандим, болам касал бўлди, аптекага бориб келишга мажбур эдим. Кейин овози бўғилиб, хириллаб қолди. Дўхтирга ҳам обориб келдим. Энди иддани буздингиз, эшикдан бирқадам ташасангиз иддангиз бузилиб бўлган, дейишди. Энди хўжайнимнинг хотираларига ҳурматим тугаб қолдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин. Сиз зарурат учун чиққансиз. Иддангизни давом эттираверинг. Аллоҳ хатоларимизни кечирсин. Валлоҳу аълам!