Маошим жоизми?

01:43 / 15.01.2021 | Дилафруз | 526
Ассалому алайкум! Устозлар, мен мактабда инглиз тилидан дарс бераман. Пандемия сабабли хорижий тил фанлари икки гуруҳга бўлинмасдан синфхонанинг ўзида ўтилмоқда. Дарс жадвалида иккита синф бир соатга тўғри келиб қолган бўлиб, бир синфда бошқа ўқитувчи билан иккинчи синфда бошқа ўқитувчи билан шерикмиз. Ўша кунги дарсимизда бир синфда бошқа шеригим билан иккинчи синфда бошқа шеригим бир ўзи жадвал тўғрилангунича дарс ўтди. Биринчи шеригим билан дарс ўтганлигимнинг сабаби у ишга янги келганлигида эди. Лекин менга маошим тўлиқ тўланди. Шу маошни олганим менга жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шеригингизга ҳам тўлов қилинаётган бўлса, тўлов бераётганларнинг бу ҳолатдан хабари бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!