Чошгоҳ намози вақти

04:11 / 14.03.2017 | Савол | 2539
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон! Мен давлат ташкилотида ишлайман. Иш вақти эрталаб 8.00дан бошланади. Аллоҳга шукр. Бомдод намозидан сўнг, Аллоҳнинг зикри ила ўтириб, сўнг Шуруқ намозини ўқийман. Аллоҳнинг раҳмати илинжида Чошгоҳ(зуҳо) намозини ўқимоқчиман. Ҳозирги кеча-кундузда бу намоз вақти соат нечаларга тўғри келади? Хадиси шарифларда «….теваларни(оёғи) куйдирадиган даражада қиздирганда» дейилган. Жавобингиз учун ташаккур
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Чошгоҳ намозининг вақти қуёш найза бўйи кўтарилганидан бошлаб тиккага келгунича. Афзал пайти – соат 10-11лар атрофи. Валлоҳу аълам.