Ассалому алайкум! Мен институтда ўқийман, 3-курсда. Карантин сабабли намозларимни уйда ўқидим, энди ўқишимиз анъанавий бўлишини айтишмоқда. Ўқишимизда намоз ўқийдиган жой йўқ, кундузги бўлимда таҳсил олганим учун дарслар бир-бирига уланиб кетган. Афсуски баъзида намозларим қазо бўлади, зўрға бўш хона топиб ўтирган жойимда жойнамозсиз ўқиб олишга ҳаракат қиламан. Уйим узоқда, ётоқхонада ўқишга рухсат беришмайди. Илтимос маслаҳат берсангиз, қандай қилиб намозларимни қазо қилмай ўқисам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Фарзни ўзини бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!