Ассалому алайкум! Одинахон опа, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бизда ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлигида шом намози киргунга қадар қозонга ўтганларни ёдга олиб, ёғ қуйиб 7 ёки 9 дона ЧЎЗМА (бизни шевада) пиширилади. Пишган чўзмалар қўшниларга тарқатилиб, Қуръон тиловати ўқилиб кейин истеъмол қилинади. Бу одат тусига кирган. Динда шундай қилиш борми бу бидъат эмасми? Катта бувилардан қолган (мерос)га ўхшайдида.
– Ва алайкум ассалом! Бу таомни пиширишдан бўлган мақсадга қараш керак. Шунчаки таом мақсадида қилинса жоиз. Аммо ундан бирор мурод ҳосил бўлишни кўзланса ширк бўлади. Валлоҳу аълам!