Нима қилишим керак?

02:44 / 15.01.2021 | ♡♡♡♡Princessa////// | 620
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз ёшим 20 да. Аллоҳга шукрлар, ҳамду санолар бўлсин, 2 йил бўлди намоз ўқийман ва Қуръони Каримни тиловат қиламан. Аллоҳга чексиз шукур айтаман. Қалбимга ўз раҳматини ёғдирганига менга ҳидоят берганига, Пайғамбаримиз с.а.вни танитганига Аллоҳга шукур дейман. Устоз саволим шуки мен маҳалламизда бир кичкинагина трикотаж текстилда тикувчи бўлиб ишлайман. Ишлаб онамга ёрдам бераман, лекин улуғ инсонларнинг тақволарини ўқиб, ўрганиб, мен ҳам шундай тақво қилишга, Аллоҳнинг розилигини олишга ҳаракат қилишга уринаман. Ҳар куни йўлда ишдан келаётиб бугун бориб таҳажжудга туриб намоз ўқийман, тонг отгунча истиғфор ,салавот айтаман дейман. Тақвода туришга, Пайғамбаримиз.с.а.в нинг суннатларини маҳкам тутишга ҳаракат қиламан. Лекин қанча урунсам ҳам кўнглим тўлмаяпти. Устоз илтимос маслаҳат беринг. Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда айтилишича амалларнинг энг яхшиси оз бўлиб давомли бўлганидир. Шуни қилинг. Валлоҳу аълам!