Намоз

10:29 / 21.04.2017 | Савол | 1341
Ассалому алайкум! Чақалоғи бор она намоз ўқиётганида уйда ёлғиз бўлса ва боласи намоз ўқиб бўлмасидан аввал уйғониб йиғлаб қолса, бeшик ёки бeланчакни тeбратган ҳолда намозини давом эттириши мумкинми ёки бола йиғласа ҳам тугатиб олиш кeракми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!

Бешик ёки беланчакни тебратиш намоздан ташқари амал ҳисобланиб, намозни бузиш эҳтимоли бор. Бундай ҳолатда суннатга эргашиб намозни енгил қилган афзал. Валлоҳу аълам!.