Ассалому алайкум! Аллоҳ билмингизни зиёда қилсин! Аллоҳнинг исмларини ёд олишни ният қилгандим. Фақат қандай тарзда бўлишини билмаяпман. Аллоҳга мурожаат қилиб, Я Аллоҳ, Я Роҳман, Я Роҳийм деб ёд олишни бошлаш мумкинми? Ёки "АЛ" артикли билан ёд олиш керакми? Мисол учун: Аллох, Ар-Рохман, Ар-Рохим... деб ёд олиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Иккинчиси, Ҳуваллоҳу дан бошлаб. Биринчи услуб У Зотнинг Ўзига мурожаат қилганда тўғри келади. Валлоҳу аълам!