Ассалому алайкум! Ўғилларимга суннат тўйи қиламиз, дейдилар қайнотам, ақиқа эмас аслида бу суннат эмас шекилли. Ҳаром аралаштирмасдан бўлса деяй десам ўзлари билгандай жуда кўп гуноҳларни аралаштириб барибир қилиб юборишади. Аллоҳдан сўрайман, катта ўғлим 4 синф, турли сабаблар билан тўй бўлмаяпти. Ортган пулни ҳажга бориб келиб кейин қиламиз десам, бўлаверармикин шунда суннатга мувофиқ қилишимиз осон бўларди.Қайнотамга ҳўжайиним ҳажга бориб келинг десалар унамаяптилар биз борсак бўладими кўп савол берганим учун узр бир бирига боғлиқ деб ўйладим.
– Ва алайкум ассалом! Ақиқада асосан қўй сўйиб тарқатилади, маросим ва тўй шарт эмас. Болани хатна қилинганида бироз эҳсон ва хурсандчилик қилиш жоиз. Тўй ёки катта маросимлар шарт эмас. Валлоҳу аълам!