Ассаламу алайкум! Одина опа, сиздан она, сингил, бир муслима аёл сифатида бу мурожаатимни ёздим. 9 ёшли ўғлим бор, исми Муҳаммаджон, Алҳамдулиллаҳ 5маҳал намозларини канда қилмай ўқийди, қўлимдан келганча ўргатдим фарзандларимга. Мен тушган оила ислом динидан жуда ҳам узоқда, ўғлим Шайхимизни яъниким, сизнинг падари бузукворингизни фарзандларимга гапириб китобларини ўқиб берганимда уларга ҳавас қилиб болам, онажон ман катта бўлсам Шайхимизга ўхшаб катта домла бўламан, деб мени ҳурсанд қилганди. Қайнота-қайнонам, эрим бу гапни эшитиб болани ўртага олиб Сен ҳеч ким бўлмайсан, оилангни боқолмайсан, мошина оломайсан, деб уришишди ва эрим мен сени домла бўлишинг учун ўқитаётганим йўқ, пул сарфлаб, домла бўлсанг уйда ўтир, деб гапирди. Ашулачи, актиёр, чет эл давларларида ўқиб кўп пул топадиган соҳани танла, деб росса танбеҳ беришди боламга. Мен қандай қилсам ёрдам бера оламан илтимос манга ёрдам беринг. Аллоҳимдан ҳар кечаю кундуз ёлвориб сўрайман тўғри йўлдан адаштирмагин деб ва ҳаёлимга фақатгина сиз келдингиз илтимос маслаҳат беринг Аллоҳим рози бўлсин сиздан.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳидоятга бошласин! Аввало Аллоҳдан дуо қилиб сўранг. Кейин, фарзандингизга тўғри йўл нима эканини аста секин тушунтириб боринг. Бу вазиятда кўпроқ сиз меҳнат қилишингизга тўғри келади. Лекин бунинг ажри катта, иншааллоҳ. Ўғлингиз катта бўлиб олса, келажагини ўзи ҳал қилиб олади, иншааллоҳ. Унгача сиз тўғри тарбияни таъминлаб бериб туринг. Валлоҳу аълам!