Ассалому алайкум! Ёшим 15 да. Ойижоним мени қаттиқ уришсалар ичимда уларга нисбатан ёмон гап айтиб қўяман. Лекин тилимга ҳеч қачон чиқармайман. Албатта бундай ҳолат тўсатдан уришган пайтларида юз беради ва бир неча сония ўтиб нотўғри эканлиги фикримдан ўтади. Бундан ойижонимга зарар йўқми? Менга гуноҳ бўлмайдими? Онаси уришса инсон нима қилиши, ўзини қандай тутиши керак? Кейин жуда кўп ҳолатларда хўрлигим келиб йиғлайман. Шу нарсани қандай тўхтатсам бўлади? Масалан, менга акамнинг мени доимо текшириши, ҳеч қаерга қўймаслиги ёқмай, нолиб йиғлайман. Кейинроқ ношукрлик қилганимни тушунаман. Шундай ҳолатлар умуман бўлмаслиги учун нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Онангиз сизни уришса фақатгина сизнинг келажагингиз яхши бўлиши учунгина шундай қилади. Яъни, сизни тарбиялайман деб шундай қилади. Қийин вазиятларда ўзингизни донолик даражасида амал қилишингизни хоҳлагани учунгина шундай қилади. Албатта бу тактикани тўғри деб айта олмайман. Аммо онангиз бундан бошқача тарбия беришни билмайди, яъни бошқача йўл-йўриғини билмайди. Негаки уни ҳам онаси шундай тарбиялаган. Аккангизга келсак кўчада юрган эркак киши бошқаларни нималарга қодир эканини яхши билади. Шунинг учун шундай ёмонлардан сизни эҳтиёт қилиш учунгина сизни текширади, кўп жойларга юбормайди. Бу ҳаракатини ҳеч ҳам сизга ишонмагани учун деб қабул қилмаслигингиз керак. Аслида сиз бахтли инсонсиз. Чунки сиз онангизга кераксиз. Сиз акангизга кераксиз. Айнан сизга ёқмаган ҳолатлар шуни исботлаб турибди. Бундай инсонлар сизнинг қадрдонларингиз эканига шукр қилишингиз керак. Сиз ҳали ёшсиз. Бир неча йиллар ўтиб, турмуш қуриб, фарзандлар орттирганингизда бу воқеаларга бошқача баҳо бера бошлайсиз. Валлоҳу аълам!