Таҳорат

18:56 / 17.01.2021 | Mohlaroyim | 609
Ассалому алайкум! Саволим таҳорат ҳақида. Ишхонада намоз ўқишга ҳам, таҳорат олишга ҳам шароит бор. Лекин ҳозир қиш кунлари бўлгани учун, қават-қават кийинишга, этикда юришга мажбурман, шундай ҳолатларда оёғимни ювишни иложи бўлмай қоляпти, шундай пайтларда этикни устидан масҳ тортса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Этикда махси шартлари мужассам бўлса ва таҳоратли ҳолда кийилган бўлса, ҳа. Валлоҳу аълам!