Ассалому алайкум! Мен кеча тушимда балконимизни ҳамма ойналари дарс кетганини, бир хиллари синганини кўрдим. Тушда ойна синиши динимизда қандай шарҳланади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳар ҳолатдаги туш ҳам таъбир қилинавермайди. Бунда туш кўрганнинг қай ҳолатда уйқуга кетгани ва туш қайси пайтда кўрилгани эътиборли. Баъзилар ойна синишини мунофиқликнинг аён бўлиши, деб таъвил қилган эканлар. Валлоҳу аълам!.