Ғазабни жиловлаш

01:57 / 02.01.2021 | Iroda | 452

Ассалому алайкум! Арзимаган нарсаларга ғазабланиб кетаман. Ўзим истамаган ҳолда оила аъзоларимга қўпол муомалада бўламан, ғазабимни жиловлай олмаяпман. Ҳали турмушга чиқмаганман. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Вақтлироқ ухлашга ётишингиз керак. Кечаси соат бирдан учгача бўлган вақтда жигар органининг фаолият давридир. Аммо бунинг учун соат ўнларда ухлаб бўлган бўлса, яхши ухлаб қолгандагина бутун организм тиним олаётганда жигар ўзини ўзи қайта тиклаб олади. Ғазаб эмоцияси эса айнан жигардан чиқадиган эмоциядир. Шунинг учун жигар соғлом бўлиши учун, инсон ғазабланмаслиги ва хотиржам бўлиши учун вақтлироқ ухлаши лозим. Валлоҳу аълам!