Ассалому алайкум. Мени ёшим 27 да. Мен қория қизга уйланиш ниятим бор, лекин мен бир порагина Қуръон ёдлаганман, ин шаа Аллоҳ мен ҳам қори бўлиш ниятим бор. Мен қория қизга уйланишга муносибманми? Агарда муносиб бўлмасам мендан қандай сифатлар бўлиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Қори бўлмасангизда қорияга уйланишингиз жоиз. Қория қиз учун эмас, аввало Аллоҳ учун тақводор бўлинг. Муҳими, қорияни қадрлашингиз. Валлоҳу аълам!