Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум! Аёллар туғруқдан сўнг 40 кун ҳайз кўришади. Лeкин орада ҳайз, бир мунча муддат тўхтаб яна кeлади. Аёл ҳайз тўхтаган вақтда ғусл қилиб намоз ўқиши, завжи билан қўшилиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Туғруқдан кейинги ҳолат ҳайз эмас, нифос дейилади. Унинг энг кўпи 40 кун, озининг чегараси йўқ. Орадаги тўхташлари ҳам нифос ҳукмига киради. То тўла тўхтаб оқлик келмагунича нифосдан покланган бўлмайди ва намоз ўқиш, рўза тутиш ва жинсий яқинлик мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам!.