"Здравствуйте", "Привет" дейиш

15:51 / 18.01.2021 | Dildoraxon Abduazimova | 678
Ассалому алайкум! Бошқа миллатдагиларга яъни ўзбекчада гапирмайдиганларга "Здравствуйте","Привет" дейиш мумкин эмасми? Ман рус группада ўқиганим учун кўпинча қизлар билан русчада гаплашамиз шунда, "Привет" дейишим нотўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо исломий сўзларни ишлатган афзал. Валлоҳу аълам!