Ассалому алайкум! Менинг исмим Сабрия. Ёшим 23 да. Саволим шундан иборатки, динимизда эркакларни 2-хотинга уйланишларига рухсат бор ва бунинг учун 1-оиласининг ва ота-онанинг ризолиги шарт эмас. Саволим шуки: масалан, 2-хотинга уйлангандан сўнг, фарзандлари бўлса ҳам 1-оиласи бунга чидолмай ажрашиб кетса, 2-хотинларга гуноҳ бўлмайдими? Ахир оилани бузулиб кетишига сабаб бўлиб қолади. Бировни бахтини ўғирлаб тинч ва бахтли яшолмайди. Бизнинг ўзбекчилигимизда 2-хотин бўлган аёлларга ҳеч ким яхши кўз билан қарамайди, худди ўша аёл йўлдан ургандай туюлади.Аслида эркак киши ўзи хоҳлаб ва ёқтириб уйланган бўлса ҳам. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Биринчи аёл ажрашиб кетса, бунга иккинчи хотин эмас, ўзининг чидамсизлиги сабаб. Яхши кўз билан қарамаса, бу уларнинг камчилиги. Модом шариат бу нарсага ўз муносабатини билдирибди, инсонлар ҳавои нафсларидан келиб чиқиб нотўғри қарашлари тўғри эмас. Валлоҳу аълам!