Ассалому алайкум! Сизга саволим шуки, динимизда қизларни диндор кишидан совчи келса, қизни бериш керак дейилган. Аммо диндор кишининг турар жойи узоқда бўлса қандай йўл тутилади?
– Ва алайкум ассалом! Узоқлиги унга тегишдан монеъ бўлмайди. Яна ихтиёр ўзида. Валлоҳу аълам!