Ассалому алейкум! Инсонга ёмон ҳаёллар жуда кўп келиши ниманинг белгиси?
– Ва алайкум ассалом! Психологга ёки психоневрологга кўринишингиз керак, "ёпишқоқ фикрлар неврози" деган ҳолат бўлиши мумкин. Кўпроқ истиғфор айтинг ва ўзингизни қизиқтирган хоббингиз билан кўпроқ машғул бўлишга ҳаракат қилинг. Болаликдаги руҳий жароҳатлар ҳам келажакда шундай ҳолатлар юзага келишига замин яратади. Гоҳида шайтон иймон ўрнашган қалб эгасини Раббидан узоқлашишини истаб васвасага солади. Унга қулоқ солмаслик керак. Тонгда ва кечқурун айтиладиган зикрларни тарк этманг, кўпроқ Қуръон ўқинг ва ўзингизни Холиқ олдида нақадар хақир, кичиклигингизни, унга ҳар соҳада муҳтожлигингизни ҳис қилинг ва дуоларингизда Аллоҳдан кўнглингизга келаётган ёмон ўй-фикрлардан паноҳ беришини сўранг. Инша Аллоҳ, Аллоҳ умидсиз қолдирмайди! Валлоҳу аълам!