11 ёшли ўғлим умра сафарида маҳрам бўла оладими?

01:47 / 22.01.2021 | Нодира | 763
Ассалому алайкум! Биринчи саволим: Ёшим 35 да, қайнонам билан умра сафарига бормоқчи эдик, аммо эрим бормоқчи эмаслар. Саволларда ўқишимча, аёл кишининг маҳрамсиз сафарга чиқиши мумкинмас экан. 11 ёшли ўғлимни ҳам сафарга бирга олсам, менга ва қайнонамга маҳрамликка ўтадими? Иккинчи саволим: бир синглимиз ўзининг 2 та туғишган синглиси ва эри билан умра сафарига боришмоқчи эди, 2 та синглисига поччаси маҳрамликка ўтадими? Жавобингиз ва ажратган вақтингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. 11 ёш маҳрам ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!