Аёллар ҳолати

06:16 / 23.01.2021 | Sadaf | 464
Ассалому алайкум! Олдинги саволимга яъни свеча (шамчалар) ҳақидаги саволимга қўшимча сўрамоқчидим. Свеча олди томонга қўйилганда аёл кишидан виделения жуда кўп келади. Таҳорат билан намоз ўқиса бўладими? Ҳозир ўқиёлганим йўқ намоз, Қурʼонни. Олдин қаердадир ўқигандим аёл киши авратига бармоқ учидек нарса кирса ҳам ғусл қилиш керак деб. Свечалар бармоқдек баъзиси ундан ҳам каттароқ. Уни ичкарига киргизилади. Бу ҳолатда намозларимни қандай ўқийман. Илтимос жавобингизни кутаман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Свеча қўйиб ортидан пахта қўйиб маҳкамлаб оласиз. Шу ҳолатда таҳорат олиб ибодатларингизни қилишингиз жоиз. Агар пахта ёки тампундан свеча эриб ташқарига чиқса, таҳоратингиз синади. Валлоҳу аълам!