Эркак кишини зинодан сақлаш.

03:54 / 07.01.2021 | Yayraxon | 632

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга бир йилдан ошди. Фарзандли бўлганимиз йўқ. Турмуш ўртоғим бегона аёллар билан ижтимоий тармоқлар орқали ҳаддан зиёд кўп гаплашадилар. Муаммо нимада, билолмаяпман. "Нима кўнглингиздагидек эмас?", десам, "ҳаммаси жойида", дейди. Қандай қилиб бу йўлдан қайтарсам экан? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин иккалангиз оилавий психолог қабулига бориб келганингиз яхши фойда беради. Турмуш ўртоғингиз бунга кўнмаса у ҳолда ўзингиз бориб келишингиз керак. Суҳбатда ўзингиз устингизда ишлашингиз билан биргаликда турмуш ўртоғингиз ҳақидаги кўп ҳолатларни психологга гапириб беришингиз керак. Бу орқали оилангиздаги шу вазиятни тўғирлаш учун психологик ёрдам олишингиз осон бўлади. Саволингиз яна бир қанча саволлар туғдираяпти. Аёл киши "турмушга чиқдим, энди у мендан қаёққа ҳам кетар эди", деб бўшашиши керак эмас. Тинмай ўз устида меҳнат қилиши керак. Валлоҳу аълам!