Ассалому алайкум! Менда мигрен касаллиги бор. Об-ҳаво ўзгарганда хуруж қилади. Шу вақтларда таҳорат қилмай таяммум билан намоз ўқир эдим. Ҳатто бурнимни чайсам ҳам ҳам оғриқ кучайиб кетади. Муҳаммад Айюб домланинг савол-жавоб рукнларида сув тегиши зарар қиладиган аъзоларга маҳс тортилади, қолган аъзолар ювилади, дейилган экан. У ҳолда мен юзимга қандай масҳ тортишни билмай қолдим. Шуни мумкин бўлса тушунтириб берсангиз. Яна бир саволим энгашганимда бошим қаттиқ лўқиллагани учун саждада бошимни ерга қўёлмай тиззалаган ҳолда энгашиб турдим. Шу ҳолатда намозим қабул бўлдимикан?
– Ва алайкум ассалом! Оғриётган аъзога масҳ тортиш қўлни хўллаб суртиш билан бўлади. Сажда қила олмаса, саждага ишора қилиб ҳавода муаллақ қолган ҳолда бироз эгилиб қўйилади. Валлоҳу аълам!