Ассалому алайкум! Муслима қизлар илм олиб қайси савобли ишларни эгаси бўлиши мумкин? Баъзи касблар (банк соҳаси, ўқитувчилик) порахўрлик, номаҳрамлар орасида бўлгани учун ишлаш жоизми? Динимизда психолог касбида дини яхши билмасдан туриб ишлаш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Шариат тақиқлаган соҳа ва аёлларга тўғри келмаган касбларни танлаб бўлмайди, шунингдек ишлаш учун шаръий муҳит зарур. Психологлар касбларига етарли даражада диний билимга эга бўлмоқликлари керак. Валлоҳу аълам!