Исроф ҳақида

11:33 / 21.04.2017 | Савол | 1106
Ассалому алайкум! Бувим таҳорат қилганида сувни кўп оқизиб таҳорат қилади. Сувни камроқ ишлатишини бу исрофлигини кўп айтдим бироқ эътибор бeрмаяптилар. Исроф ҳақида Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг бирорта аудио ёзувлари бўлса каналга қўйишингизни илтимос қилардим
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Ҳазратимизнинг қаламларига мансуб «Исроф» китоби чиққан. Шуни ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!.